Ибратли ҳикоя: Инсон ҳаёти
- Дада, дунёдаги энг кичик нарса нима?
- Инсон ҳаёти, болам. Одам эндигина яшашни бошладим дегунча, аллақачон кекса одамга айланиб қолган бўлади.
- Физика ўқитувчимиз эса энг кичкина нарса бу электрон деб айтди...
Дунёдаги ҳамма нарсадан узун нарса-чи, у нима?
- Инсон ҳаёти, болам. Бир одам ўз ҳаёти давомида шунчалик кўп хатога йўл қўядики, бу хатоларни ҳатто унинг неваралари ҳам тузата олмайди.
- География ўқитувчимиз энг узун нарса, бу - Экватор, деб айтди. Демак, у киши бизни алдаган экан-да.
Дадажон, дунёда нима кўпроқ қадрланади?
- Инсон ҳаёти.
- Тўғри! Биз буни адабиётда ўтган эдик. Унда энг арзон нарса нима?
- Инсон ҳаёти, болам. Баъзида уни сариқ чақага алмаштиришади, ҳатто бепул ҳам бериб юборишади.
- Тарих дарсида бизга қўл меҳнати, дейилганди. Эҳтимол, ёдингиздан чиққандир. Ҳа, майли унда айтингчи, энг мураккаб теорема қандай номланади?
- Инсон ҳаёти, ўғлим. Одам ҳар куни эрталабдан кечгача ўзига ва бошқаларга ниманидир исботлашга ҳаракат қилади.
- Йўқ, йўқ! Бу энг машҳур теоремалардан бири фермтеоремаси, биз буни математика дарсида ўтгандик!
- Дадажон, сиз энг содда ҳужайраларни биласизми?
- Инсон ҳаёти. Унинг панжарали деразалари, қулфли эшиклари, эҳтиёткор қўриқчилари йўқ, кўпинча инсон оғир вазиятдан қутулиш йўлини ҳам топа олмайди.
- Мен биологиядаги ҳужайралар ҳақида сўраяпман, дада! Дарсликда дейилганки... Ҳазилингизни қўйсангизчи! Кулмасангизчи! Эйнштейн ҳаммадан ақлли бўлгани ростми?
- Ҳаммадан кеч туғилган - энг ақлли одамдир.
- Фақат полвонлар ҳаммадан кучлироқ бўлгани ростми?
- Энг кучли одам – душманлари билан улар тушунадиган тилда гаплаша оладиган кишидир.
- Унда ким энг чиройли?
- Ҳеч қачон ойнага қарамайдиган киши энг чиройли, болам.
- Энг раҳмдил киши ҳаммага ачинадиган одамми?
- Энг раҳмдил киши болам, ҳатто ўзига ачинмайди.
Александр Щёголев.