Ибратли ҳикоя: Кўлмак
Бир вақтлар у кўлмак эди. Биласизми, кўлмак бўлиш жуда ажойиб! Сиз кулгили ва итоатсиз ёмғир томчилари учун бошпана бўлиб, уларни қанотости қиласиз. Баъзан устингиздан булутлар учиб ўтади, ҳатто Қуёш сизга табассум қилади! Вақти-вақти билан кичкинтойлар этикчада, баъзида эса ялангоёқ югуриб келишади ва оёқчаларини ботириб, сакраб-сакраб хурсандчилигини атрофга сачратишади. Бу оддий ҳаёт эмас, балки жаннатнинг ўзи...
Афсуски, кўлмакнинг бошқа юзи ҳам бор эди. Аниқроғи, унга назар ташлаган ҳар бир киши у ерда ўз аксини топарди. Ҳатто Қуёш ҳам жилмайиб, унга қараб, ундан ҳол-аҳвол сўраганида, кўпроқ ўзининг кўриниши билан қизиқарди. Худди шу мақсадда “жингалак” булутлар ҳам кўлмак ёнидан сузиб ўтарди. Улар ўзининг оппоқ жингалаклари қандай кўринишга эгалигини билиш учун Кўлмакка қарашарди.
Кўлмак ёнига келган ҳар бир киши доим меҳмондўст бека каби кўзгуларида ўз аксини кўришни хоҳларди. Кўлмак буни жуда яхши тушунарди, у ўзига меҳмонларни жалб қила ола олишидан хурсанд эди ва шу тарзда ҳеч бўлмаганда ҳеч қачон ўзини ёлғиз ҳис қилмасди.
Ҳолатдан фақат кўлмакда ўз юзини кўра олмайдиган Шамол норози эди. Кўлмакой кўпинча даҳшатли совуқ шамол уни учириб юборишидан қўрқиб, азият чекарди. Бироқ, ҳар сафар ёмғир ёғиши билан у яна ҳаётга қайтарди. Ғазабланган Шамол унга ўз аксини кўрсатишни хоҳламаган Кўлмакдан қасос олишга қарор қилди. Шунда у Момақалдироқ, Чақмоқ, Аёз ва Бўронни чақирди. Улар биргаликда кўлмакни авраб, сеҳр қилиб қўйишди. Шундан сўнг кўлмак кўзгуга айланди...
Энди у кичик томчиларни ичмайди, майда итоатсиз сув заррачалари танасига қўшилган пайтдаги ёқимли туйғуларни унутиб юборди. Энди унинг биттаю-битта иши - ўзига қараганларнинг барчасини акс эттиришгина бўлиб қолди, холос.