Ибратли воқеа: ​​Онам-а, онам...

Оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил, бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтди ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам қўлларидан нима келса ҳаммасини қилди, бошқа турмушга чиқмади.

Онам ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди ўзлари ва яратганга аён. Биз ака-укаларни ишимиз юришиб, уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳаммамизни ишларимиз яхши, машина, уй, ҳамма шароит бор. Қўлимизда қиммат телефонлар.

Шундай кунларни бирида онамизнинг мазаси қочиб, шифохонага тушиб қолди. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди: “Доктор, қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсин”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этди. Дафн куни маҳалла имоми келиб: 

-  Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар.

Акам: 

-  Мен, - деди, шунда домла: 

-  Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - деди, акам: 

-  Йўқ - деди. Имом ҳайрон булиб: 

-  Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - деди. Биз жим бўлиб қолдик.

-  Намоз ўқийсизларми? 

-  Йўқ...

-  Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатинглар-чи...

Ҳаммамизни таҳорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйди. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом: 

-  Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсангиз, қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...

Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир-биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиҳа куни ҳам ўтди. 

Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик, десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, синглимизда ҳам шу аҳвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг муҳтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, ҳақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гуноҳларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик. 

Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?

Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йўқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки, молимнинг ҳисоби закотга ҳам, қурбонликка ҳам етади. 

Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим: "Биродарларим, вақтни қадрига етинг, сиз ҳам ўзингизга савол беринг, Аллоҳни қанчалик танидингиз, қанчалик фойдали иш қилдингиз?".

 

Манба