Ички ишлар вазиридан ишга тиклашда ёрдам сўрашди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Ички ишлар вазири П.Бобожоновга турли сабаблар билан тизимдан ишдан бўшатилган собиқ ходимлар, уларнинг оила аъзолари мурожаат қилиб, ишга тиклашда ёрдам сўради.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи А.Муқимов ва Ҳ.Муқимованинг масаласи ҳам шу ҳақда эди. Улар икки йил профилактика инспектори вазифасида фаолият кўрсатган ўғлининг ўтган йил ноҳақ ишдан бўшатилганини билдириб, уни ишга тиклашда вазирдан кўмак сўрашди. 

П.Бобожонов мурожаатчиларни эшитиб, масалани ўрганиб чиққан ҳолда хулоса берилишини билдирди.

Қабул давомида ижтимоий дафтарларда рўйхатда турадиган бир гуруҳ фуқароларга Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб даромад топиш мумкин бўлган маиший техника ва бошқа воситалар берилди. Шунингдек, фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID-карталар топширилди.