Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ижод ёш, мансаб танламайди

    Пушкин номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида ижодкорлар иштирокида "Икки авлод учрашуви" деб номланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

       Жомбой тумани ҳокими, ёзувчи Абдуқаюм Собиров ҳамда туманда фаолият юритаётган "Умид" ижодий клубининг аъзолари тадбир меҳмони бўлишди.

    Тадбирда Абдуқаюм Собиров бугунги кунда туманда қилинаётган маънавий-маърифий ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, тўгарак фаолияти ҳамда китобхонлик борасидаги ишлар тўғрисида сўзлади. Яқин кунларда туман марказида кутубхона очиб, ишга тушириш режаси борлигини таъкидлади.

       Қизғин суҳбат жавоблар мушоирага уланиб кетди. Ижодкорлар Ватан, китоб, она, табиат, инсонийлик мавзулардаги шеърларини ўқишди. Уюшма аъзолари, шоира Ҳамида Каримова, Ойхумор Асадова, Зуҳра Бегим ва бошқалар китоб ва китобхонлик ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди, шеърларидан намуналар айтди.

    Вилоят ва туман ижодкорлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими.