Иккинчи-бешинчи йўналиш бўйича ўқишга кирган талаба биринчи танлаган олийгоҳда "суперконтракт" асосида ўқиши мумкин

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлиси баёни қарорига мувофиқ, бакалавриатда иккинчи-бешинчи таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танланган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларининг бирида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.