Иккита велосипедни ўғирлаган 28 ёшли йигит ушланди

2020 йил 25 август куни М. исмли шахс Самарқанд шаҳридаги 5-сонли ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 13 август куни Самарқанд шаҳар Абу Бакр Розий кўчасидаги уйларнинг бирини олдидан ўзига тегишли бўлган икки дона велосипедни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, ушбу шахсни топиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур ўғирликни Самарқанд шаҳар Кимёгарлар шаҳарчасида яшовчи 1992 йилда туғилган К. исмли йигит содир этганлиги аниқланди. Ундан 2 та велосипед тегишли тартибда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.