Илон Маскнинг 60 та сунъий йўлдошларини ўзбекистонликлар ҳам кузатишди
Ўзбекистон аҳолиси 25 майдан 26 майга ўтар кечаси Илон Маскнинг "SpaceX" компанияси томонидан "Starlink" (бутунжаҳон интернети) дастури доирасида учирилган 60 та сунъий йўлдошнинг учиб ўтишини кузатиш имконига эга бўлди.
Сунъий йўлдошлар бир чизиқ бўйлаб ҳаракатланган.
Эслатиб ўтамиз "SpaceX" компанияси дунёнинг ҳамма жойида интернет тармоғини тарқатиш лойиҳаси бўйича "Starlink" дастурини ишга туширишни режалаштирган. Компания бунда кўплаб сунъий йўлдошлардан фойдаланмоқчи. Бундан икки кун олдин ана шу сунъий йўлдошларни биринчи гуруҳи, АҚШнинг Флорида штатидаги космодромдан ракета ташувчиси "Falcon 9" ёрдамида, ҳар бирининг оғирлиги 227 кг.дан бўлган 60 та сунъий йўлдош фазога муваффақиятли олиб чиқиб қўйиб юборилди. Энди, ўша сунъий йўлдошлар Ер орбитаси бўйлаб, 300 км баландликда бир чизиқда ҳаракатланмоқдалар.