Инглиз тили ўқитувчилари ўқитилди

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистондаги Америка Кенгашлари билан ҳамкорликда инглиз тили фани ўқитувчиларининг касбий малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: ўрта мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш) лойиҳаси доирасидаги ушбу семинарда вилоятимизнинг умумтаълим мактабларидан 90 нафар инглиз тили ўқитувчилари ҳамда чет тили фанлари услубчилари иштирок этди.

Семинарда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари дастури ҳамда Халқ таълими вазирлиги вакиллари томонидан инглиз тили ўқитувчиларининг касбий малакасини ошириш, тилни ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда самарали ўқитиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Ўқитувчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўзаро фикр алмашди.

Зарифа ИБОДУЛЛОЕВА.