Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – давлат ва жамиятнинг асосий вазифаси

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халққа Мурожаатномасида инсон ҳуқуқлари ваэркинликларини ҳимоя қилиш масаласи устуворвазифалар қаторида таъкидланди. Давлат инсонҳуқуқини ҳимоя қилишда фақат қонунчилик биланчекланмайди, балки ижтимоий адолат вабарқарорликни таъминлайдиган тизим яратади.

Мурожаатнома мазмунига кўра, одил судловжараёнида инсон ҳуқуқлари таъминланиши шарт. “Рақамли суд” концепцияси доирасида тергов васуд ишларини рақамлаштириш орқали инсономиллари қисқартирилади, коррупция вабюрократиядан холи тизим яратилади. Бу эса ҳарбир фуқаронинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлариниҳимоя қилишни таъминлайди.

Давлат жиноят ишларини ҳам адолатли ва шаффофтарзда кўриб чиқишга катта аҳамият қаратмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларинибузиш ҳолатларига қарши самарали мониторинг тизимлари яратилмоқда. Сунъий интеллект технологиялари ва рақамли платформалар орқалиҳар бир мурожаат тез ва адолатли кўриб чиқилади, фуқаро ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аниқ ваосон йўлга эга бўлади.

Президентимиз таъкидлаганидек, инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш – нафақат суд ва терговидораларининг, балки бутун жамиятнинг вазифаси. Давлат ва фуқаролик жамияти биргаликда ҳаракатқилиб, қонунларга риоя қилишни таъминлаши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимояқилишни оддий ҳаётнинг таркибий қисмигаайлантириши керак.

Мурожаатномада таъкидланишича, ҳар бирфуқаро, айниқса ёшлар, ўз ҳуқуқ ва қонунийманфаатларини билиши, уларни ҳимоя қилишдафаол иштирок этиши керак. Давлат бу йўналишдатаълим ва маърифатни кучайтиришни устуворвазифа сифатида белгилаган. Инсон ҳуқуқлари – фуқароларнинг ишончли ҳимояси ва соғломжамият қуришнинг асоси ҳисобланади. Шу боисёшларимиз ҳуқуқий билимга эга бўлиши, адолат вақонунийлик тамойилларини англаб етиши ҳамдаҳаётда қўллаши зарур.

Шу тариқа, Президентнинг Мурожаатномасидабелгиланган вазифалар инсон ҳуқуқлари вақонуний манфаатларнинг ҳар қачонгидан ҳамустуворлигини кўрсатади. Ҳар бир фуқаро ўзҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган, суд ва давлатидоралари шаффоф ва адолатли ишлайдиганжамиятда яшаш имконига эга бўлади. Бу эсамамлакатимиз тараққиёти, ижтимоий барқарорликва фуқароларнинг ишонч муҳитинимустаҳкамлайди.

Отабек ТОШНИЁЗОВ,

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили.