Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихондаги корхона бешта давлатга ип-калава экспорт қиляпти

Туманнинг Сафохўжа маҳалласида жойлашган “Maroqand sifat textile” масъулияти чекланган жамияти пахта хомашёсини қайта ишлаб, ип-калава маҳсулотларини экспорт қилиб келмоқда. Бугунги кунда корхонада 500 нафардан ортиқ ишчи фаолият юритади.

- 2019 йилда иш бошлаганмиз, - дейди “Maroqand sifat textile” МЧЖ раҳбари Шерали Ҳусанов. – Корхонамиз йилига 12 минг тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, ўтган йили Германия, Польша, Туркия, Бангладеш ва Хитой давлатларига 12,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилдик. Бу йил ушбу кўрсаткични 14 миллион долларга етказиш режалаштирилган бўлиб, шу йилнинг январь-июнь ойларида 7,631 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Йил якунигача фаолиятни кенгайтириб, қўшимча 50 га яқин иш ўрни яратамиз.