Жанубий Кореяда 100 йилда энг кучли қор ёғди

Икки кундирки, мамлакат пойтахти сўнгги асрдаги энг кучли қор ёғишидан жабр кўрмоқда ва бу транспорт учун хавфли шароитлар туғдирди. Паром қатнови тўхтатилган, 140 дан ортиқ рейслар бекор қилинган, камида тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

28 ноябрда бошланган қор Сеулда рекордлар қайд этилган 1907 йилдан бери учинчи энг кучлиси бўлди.

Ғайриоддий қор ёғиши Корея ярим оролининг ғарбий қисмидаги денгиз ҳарорати меъёрдан юқори бўлгани ва совуқ ҳаво оқими кириб келгани билан тушунтирилмоқда.