Жанубий кореялик мутахассислар Самарқандда тиббий кўрик ўтказиб, МТМлар фаолиятини ривожлантиришга ҳисса қўшади

Ўзаро ҳамкорлик давомида Жанубий кореялик шифокорлар ва мутахассислар ўзаро тажриба алмашишади, қўшма семинар ўтказиб, қандли диабет профилактикаси ва замонавий даволаш усуллари борасида билим алмашишади.

Шифокорлар 19-25 июль кунлари 2-сонли оилавий поликлиникада соат 10:00 дан 17:00 гача беморларни қабул қилади.

Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларини юритишда тажриба алмашиш мақсадида 4 дан 6 ёшгача бўлган болалар билан маҳаллий педагоглар иштирокида турли ривожлантирувчи машғулотлар ўтказилади.

Бундан ташқари “Мактабгача ёшда бўлган болаларни ривожлантириш услублари” мавзусида семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Мактабгача таълим муассасаларида кореялик мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан болалар ва уларнинг ота-оналари учун ижтимоий-маданий тадбирлар ўтказади.

Ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича Жанубий Кореянинг “YOUNGONЕ CORPORATION ” компанияси ва Самарқанд шаҳри ҳокими томонидан жорий йилнинг апрелида Сеулда режалаштирилганди.

YOUNGONЕ компанияси тадбирлар билан боғлиқ барча ҳаражатларни ўз зиммасига олган.

Мазкур компания уч йилдан буён Ўзбекистонда инвестицион фаолиятини юритиб келмоқда. У "SAMARKAND APPARЕL", "BUKA SPORTSWЕAR", "BOFANDA" ва "ЕL MЕROSI SAMARKAND" компанияларининг муассиси ҳисобланади.