Жазирама иссиқ таҳдиди 

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида ёзги жазирама иссиқ қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинларига сабаб бўлмоқда, коронавирус пандемияси ва нефть баҳосининг тушиб кетиши оқибатида катта зарар кўрган жаҳон иқтисодиётини қийин аҳволга солиб қўймоқда, деб ёзади «Мир новостей» (2020, 12-сон) ҳафтаномаси. 

Ёзнинг иссиқ келиши ҳақида ҳали январь ойидаёқ ғарб метеорологлари огоҳлантиришганди. АҚШ, Европа, Буюк Британия ушбу таҳдид остида турибди. "Кейинги прогнозлар ҳам қувонарли эмас. Ёз жаҳон тарихида 75 фоиз эҳтимол билан жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кейинги йилларда бундай ҳарорат рекордлари ёзда мунтазам кузатиляпти. Аммо рекордлар бу билан тугамайди. Беш йил ичида ҳарорат кўтарилгандан кўтарилиб боради", дейди Росгидрометцентр» илмий раҳбари Роман Вильфанд. 

Буюк Британия ва Ирландия метереологлари ҳам ўз мамлакатларида фавқулодда жазирама иссиқ ҳақида ташвиш билан айтишмоқда. Хитойда эса одатдагидан кўра қурғоқчилик. Вазият АҚШда, айниқса, ташвишли. Мамлакатга Атлантика довуллари таҳдид солмоқда. Бу Флоридадан Шимолий Каролинагача бостириб ўтади.

"Хатар шундаки, - дейди олимлар. - Европа ва АҚШда ёзги ҳарорат ўртача ёзги ҳароратдан 10 даража юқори бўлади. Арктика музлигини эриши ва қитъани сув остида қолиши – бутунжаҳон экологик фожиаси рўй бериши учун бу ерда глобал ҳароратнинг 1,5 даражага ошиши кифоя". 

Умуман, прогнозлар шуни кўрсатмоқдаки, инсоният табиатга муносабатини ўзгартирмаса, атмосфера ва атроф-муҳитни зарарли газлар, чиқиндилар билан заҳарланишининг олдини олмаса тирик мавжудотлар, шу жумладан, одамзотнинг сайёрамизда яшаши хавф остида қолади. 

Т.Шомуродов тайёрлади.