Жиззах сомсасининг сири нимада?
Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятнинг ўзига хос ошхонаси бор. Қашқадарё тандири, Хоразм тухум бараги, Самарқанд нўхатшўраги билан машҳур бўлса, Жиззах ўзининг сомсаси билан танилган. Косадек катталикдаги сомсанинг ҳар бирига 150 грамм гўшт, ёғ, пиёз солинади.
– Ўн йилдан буён Жиззах сомсасини ёпаман, - дейди Жиззах туманидаги "Олтинсой" ошхонаси сомсапази Элдор Содиқов. - Кўпчилик сомсамизнинг ҳажмига ва гўштининг майин пишганлигига қизиқади. Гўштни бир кун зираворлар ва маъданли сув билан тузлаб қўямиз. Хамирига маргарин қўшамиз. Сомса 45 дақиқада пишади, аммо тандирда кун бўйи туриши мумкин. Уларнинг пишишида оловнинг паст-баландлиги муҳим аҳамиятга эга. Қизиғи, Жиззах сомсасини бошқа вилоятларда пишириб кўрганимда бундай чиқмаганига гувоҳ бўлганман.