Жомбойда аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газ баллонлари талон-торож қилинган
- 05.12.2019 15:43
- 379
- Жиноят ва жазо
“Жомбойтумангаз” филиалида аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газ баллонларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Жомбойтумангаз” филиали бўлим муҳандиси Ғ.И. ва бошқалар моддий жавобгарлигида бўлган 128,2 миллион сўмлик 402 дона маиший газ баллонларини ҳамда 101,4 миллион сўмлик суюлтирилган газ маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа