Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоятда суюлтирилган газ истеъмолчилари ярим миллионга яқинлашди: Бу умумий газ истеъмолчиларининг 65 фоизини ташкил этади

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали ахборот хизматига кўра, вилоятда жами 489 минг 503 та истеъмолчилар (аҳоли), 385 та ижтимоий соҳа объектлари мавжуд бўлиб, бу умумий газ истеъмолчиларининг 60-65 фоизини ташкил этади.

Бугунги кунда бир ойда 7 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Суюлтирилган углеводород газини ташиш учун жами 100 та автомашина мавжуд бўлиб, шундан 91 “Исузу”, 6 та “Зил” ва 3 та “Чакман” автомашиналари орқали ахолига етказиб берилмоқда. Суюлтирилган газни келтириш ва ташиш мавсадида 16 та “МАН” ва темирйўл вагонларидан фойдаланилади. Суюлтирилган газ баллонларининг ҳар бирига махсус чиплар ўрнатилган. Бу онлайн назорат қилиш имконини беради.
Корхона вакилиги кўра, суюлтирилган газ баллонлари ҳар беш йилда таъмирланиб, техник синовдан ўтказилади. Бунинг учун вилоятда 5 та маиший газ баллонларини таъмирлаш-синаш цехлари ташкил этилган.

Газ баллонлардан фойдаланишда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан истеъмолчиларга баллонлардан фойдаланишнинг техник хусусиятлари тушунтириб борилади.
Ўтказилаётган тадбирлар давомида аҳоли яшаш масканлари, ижтимоий соҳа объектларида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланиш, газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилишига асосий этибор қаратилади. Январь ойида 14 минг 451 та аҳоли яшаш масканлари ва 279 та улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозлари профилактика ва техник кўриги ўтказилган. Маълум қилинишича, ҳар битта газ ускунаси, иситиш тизимлари лойиҳа асосида ўрнатилган бўлиши керак. Газ ускуналари ва иситиш тармоқлари бир йилда бир марта профилактик кўрикдан ўткалиши шарт. Техник кўрик газ таъминоти идоралари томонидан бажарилиши лозим.