Жомбойда ноёб қуш топилди

Самарқанд вилояти экология бошқармаси хабарига кўра, Жомбой тумани Полвонариқ маҳалласида яшовчи Умарбек Наврўзов уйи яқинидан ноёб қуш топиб олган.

Кўринишидан маҳаллий қушларга ўхшамаганлиги сабабли табиатга бефарқ бўлмаган ушбу фуқаро мутахассисларга мурожаат қилган.

Аниқланишича, ушбу қуш бугунги кунда йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланиб, "Қизил китоб"га киритилган “Қора бўйинли Гребе” қушидир. Ушбу тур Шимолий Американинг ғарбий қисмида, Евроосиёнинг мўътадил ва субтропик кенгликларида, қисман Африкада яшайди.

"Айни пайтда бу қуш туман давлат инспекторлари томонидан назоратга  олиниб, махсус тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тез орада табиат қўйнига қайтарилади", дейилади вилоят экология бошқармаси хабарида.