Жомбойлик ўқувчи халқаро олимпиада ғолиби

Жомбой туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари Инха университетининг Тошкент филиалида АҚШ ташаббуси билан ташкил этилган “Math League” номли халқаро математика фан олимпиадасида муносиб қатнашди.
Республикамиз умумтаълим мактабларининг 3-11 синф ўқувчилари ихтиёрий равишда қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди. Унда иштирок этган Жомбой туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Озодбек Ахтамов 130,25 балл тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Малоҳат ТУГУЛОВА.