ЖССТ: “Жамоавий иммунитет COVID-19 ни енгишга ёрдам бермайди”
- 18.08.2020 21:45
- 188
- COVID-19
Жамоавий иммунитет COVID-19 ни енгишга ёрдам бермайди, вирус тарқалишини олдини олиш учун зарурий чора-тадбирлар кўрилиши лозим. Бу ҳақда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича фавқулотда вазиятлар дастури директори Майкл Райан ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Айни вақтда биз, глобал аҳоли, ушбу касалликни тўхтата олишга қодир бўлган жамоавий иммунитет шакллантиришдан етарли даражада узоқдамиз. Жамоавий иммунитет бизнинг ҳалоскоримиз бўлишини кутиб яшамасдан, вирус тарқалишини олдини олишга бор эътиборимизни қаратишимиз лозим”, - деди Райан.
ЖССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, 18 август ҳолатига дунё бўйлаб 21.5 миллиондан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилган, 767 мингдан ортиқ одам вафот этган.