ЖССТ она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлади
- 15.08.2020 15:50
- 122
- COVID-19
Барно Абдусаматова, ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:
- Ҳомиладор аёллар билан биргаликда чақалоқларда ҳам жуда минимал фоизда коронавирусга чалиниш кузатилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти она коронавирус билан касалланган бўлса ҳам янги туғилган болани кўкрак сути билан эмизишни тавсия этмоқда. Чунки кўкрак сутида жуда кўп иммуномодулинлар ва касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжуд. Шу боис она сути бола учун «биринчи эмлаш», вазифасини бажаради.
Тажрибалар кўрсатишича, она сути чақалоқларга вакцинациядек таъсир қилмоқда. Коронавирус билан касалланган онадан туғилган чақалоқлардан 12-24 соат ичида ва 24 соатдан кейин олинган тестлар уларнинг иммунитетида касаллик билан курашиш қобилияти шаклланганини кўрсатмоқда
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 24 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим