Жума шаҳрида 10 соатдан бери “свет” йўқ, қачон ёниши номаълум

Zarnews.uz мухбирининг хабар беришича, Паст Дарғом тумани Жума шаҳрида 10 соатдан бери “свет” йўқ. Электр тармоқлари мутасаддилари:

- Кабеллар куйган.

- Линия “портлаган”.

- Унга боринг, бунга қўнғироқ қилинг, - дейишдан нарига ўта олишмаяпти.

Хуллас, аниқ жавоб олишнинг ўзи мушкул муаммо. Ҳатто туман шифохонасидаги беморлар ҳам электр йўқлигидан шикоят қилишмоқда.

Бу масалага ким, қачон ойдинлик киритади?