Журналистик маҳорат маркази
“Зарафшон” газетаси ҳузурида 2006 йилдан 2022 йилга қадар “Журналистик маҳорат маркази” фаолият кўрсатиб келди.
Унда журналистика соҳасига қизиққан талабалар ҳамда туман (шаҳар) таҳририятлари, вилоят телевидениесида эндигина иш бошлаган ёшлар соҳа бўйича ўқитилди. Бу вақт давомида “Журналистик маҳорат маркази”нинг тингловчилари 200 нафардан ошди.