Кам таъминланган оила фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади

Қийин ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган, ногиронлиги бор аъзоси бўлган оилалар фарзандларига 800 та алоҳида квота ажратилади.
Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда рўйхат шакллантирилади ҳамда тегишли низом тайёрланмоқда, деб хабар берилди "Ҳуқуқий ахборот” каналида.
Шунингдек, Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларга ОТМларга киришда алоҳида 500 та давлат гранти квотаси берилади.