Касаба уюшмалари фақат сиҳатгоҳга йўлланма берувчи идора эмас

Акбар Қодиров, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашган кенгаши раиси ўринбосари:

- Кўпчилик раҳбарлар касаба уюшмаларини сиҳатгоҳга йўлланма берувчи идора деб ўйлашади. Аслида асло бундай эмас, бу иш идорамизнинг ўнта ишидан биттаси.

Асосий вазифамиз маъмурият ва жамоа ўртасида жамоа шартномаси тузилиши ва имзоланишига, унинг ижросига тўла эришишдан иборат. Чунки жамоа шартномаси ходимлар ижтимоий, ҳуқуқий ҳимояси олдида ташкилот раҳбари масъулиятини оширади.

Минг афсуски, жамоа шартномаси ижроси жуда кўплаб муаммоларга ечим топишини айрим раҳбарларимиз тушуниб етмаяпти.