Каттақўрғонда “Кўча солиқчиси” қўлга тушди

Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Алишер Навоий кўчасида жойлашган “Каттақўрғон-Тошкент” автотураргоҳида ноқонуний равишда мазкур йўналишда қатновчи киракашларнинг ҳар биридан 20-25 минг сўмдан кунлик ноқонуний пул маблағлари ундириш билан шуғулланиб келаётган “кўча солиқчиси” - 1990 йилда туғилган, Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро И.Ж. қўлга олинди.
Ҳозирда И.Ж.га нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.