Каттақўрғонда қувур ўғрилари қўлга тушди

2020 йил 23 июль куни Каттақўрғон тумани ИИБга туманнинг Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган С.Х. ариза билан мурожаат қилиб, кечаси номаълум шахс яшаш уйининг ташқи томонида бўлган 3 дона, ҳар бирининг узунлиги 6 метрдан, 150 диаметрли жами баҳоси 3,6 миллион сўмлик 18 метр темир қувурларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Каттақўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Каттақўрғон шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида яшовчи, 1999 йилда туғилган А.А. ва шу кўчада яшовчи, 2002 йилда туғилган Б.С.лар содир этганлиги аниқланган. Улардан икки дона темир қувурлар тегишли тартибда далилий ашё сифатида олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу шахсларга нисбатан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.