Каттақўрғонда сутни қайта ишлаш цехи очилди, 15 киши иш билан таъминланди
- 17.09.2020 21:10
- 239
- Жамият
Каттақўрғон туманидаги Мирзо Улуғбек номли маҳаллада "Отажон ширинликлари" оилавий корхонаси томонидан сутни қайта ишлаш цехи фаолият бошлади. Ушбу корхонада қатиқ, сметана, творог, қуюлтирилган сут, пишлоқ ва пишлоқ қаламчалари, қаймоқ, бринза, 36 хил музқаймоқ маҳсулотлари тайёрланади.
- Корхонага Хитойдан 20 турдаги сутни қайта ишлаш ускуналари келтирилди, - дейди корхона раҳбари Камолиддин Санаев. – Бунинг учун 425 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. Шундан 125 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўз ҳисобимиздан. Аҳамиятлиси, маҳалламиздаги 15 нафар ишсиз ёшнинг бандлигини таъминладик.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.