Каттақўрғонда уруш қатнашчиларига Президент табриги ўқиб эшиттирилди

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Каттақўрғон туманида истиқомат қилаётган 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлатимиз раҳбарининг табрик, мукофот ва совғалари етказилди.

Вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, фаоллар Боғот маҳалласида яшовчи 100 ёшли Раҳмат бобо Қобилов ва Тарнов маҳалласида яшовчи 100 ёшли Райим бобо Юсупов хонадонига ташриф буюриб, давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғаси ва 20 миллион сўм бир марталик пул мукофотини топширди.