Кечки овқатдан воз кечиш вазн ортишига сабаб бўлади

Япония олимлари шундай хулосага келишди, деб хабар бермоқда The New York Post.

Мутахассислар уч йил давомида 17 мингдан зиёд эркак ва 9 мингга яқин аёлни кузатишди. Маълум бўлишича, кечки овқатдан воз кечган тадқиқот иштирокчилари вазни тезроқ ошган.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ортиқча вазнга эга эркакларнинг 10,8 фоизи ва аёлларнинг 17,1 фоизи кечки овқат истеъмол қилмаган. Вазн ортишининг бошқа сабаблари қилиб кам уйқу, ортиқча алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ва чекиш кўрсатилди.

Гап шундаки, кечки овқат истеъмол қилмаганда очлик ҳиссиёти иштаҳа ортишини келтириб чиқаради ва бунда одам озиқ-овқат миқдорини назорат қилмайди. Ушбу назария ҳали юз фоиз исботланмаган бўлса-да, олимларнинг таъкидлашича, тадқиқотдан семиришнинг олдини олишда фойдаланиш мумкин бўлади.

Г.Холдорова тайёрлади.