Диетолог тетиклаштирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини тавсия этди
Холин, B12 витамини ва темирни ўз ичига олган озиқ-овқатлар мия фаолиятида аҳамиятли бўлган моддалар етишмаслигини тўлдиришга ёрдам беради. Бу ҳақда диетолог Елена Соломатина маълум қилди.
«Холин тухум сариғи, гўшт маҳсулотлари, айниқса қўй гўштида, сўли ёрмаси ва гулкарамда жуда кўп. Холин - асаб импульслари ҳаракати тезлашишини таъминлайдиган ацетилхолин ўрнини босувчи органик бирикма», дея унинг сўзларини келтиради Sputnik радиоси.
Бош айланиши ва толиқишнинг олдини олиш учун B12 витамини мавжуд озиқ-овқатни истеъмол қилиш зарур. Миянинг доимий равишда кислород билан тўйинтириш учун темир моддаси (жигар, қизил гўшт) бўлган озиқ-овқат фойдали.
«Аммо ҳар нарсада меъёрни унутмаслик шарт. Ортиқча овқатланиш туфайли организмдаги токсинлар барча фойдали витаминлар таъсирини йўқотишини унутмаслик лозим», дейди диетолог. У маҳсулотни буғлаш ёки юмшоқ ишлов бериб тайёрлашни тавсия қилди. Шунингдек, "рафинадли қанд қўшилган ширинликлар" истеъмолини чеклашни маслаҳат беради.
Г.Холдорова тайёрлади.