Келгуси ҳафтадан теримга киришилади бу йил пахта қандай терилади?

Қайд этилишича, Пахтачи ва Нарпай туманларида 15 сентябрдан, Каттақўрғон ва Нуробод туманларида 16 сентябрдан, Иштихонда 17 сентябрда, Пастдарғом ва Пайариқда 18 сентябрдан ҳамда Оқдарё туманида 19 сентябрдан пахта терим ишларига киришилади.
Маълумотларга кўра, вилоятимизга ўтган йили 44 та, жорий йилда 50 та, жами 94 та замонавий “Баширан” пахта териш машиналари олиб келинган.
Ушбу пахта териш комбайнлари билан кунига 950-1000 гектар майдонда 3500-3800 тонна пахта териб олиш имконияти бор. Бу дегани вилоятдаги 60 минг гектар майдоннинг қарийб 36 минг гектаридаги пахтани (60 фоизини) машиналарда териб олиш мумкин.
Бундан ташқари, шакллантирилган 720 та терим отрядларига 121 минг нафардан ортиқ теримчилар бириктирилган.
Айни кунларда дефолиация, шунингдек, пахта қабул қилиш масканларида таъмирлаш ҳамда агротарози тизимига уланиш ишлари якунланмоқда.
Ҳокимлар, маҳалла фаоллари, бандлик бўлимлари вакиллари билан биргаликда терим отрядлари ва уларга бириктирилган теримчилар билан жойига чиққан ҳолда учрашувлар ташкил қилиши, теримчиларга шароитлар яратиш чораларини кўриши белгиланган.
Дарвоқе, жорий йил ҳосили учун вилоятимизда 60 минг гектар майдонда пахта парвариш қилиниб, 261 минг тонна пахта хом-ашёси етиштириш белгиланган.