Ким Чен Иннинг 15 даража совуқдаги узоқ нутқи ОАВда муҳокамаларга сабаб бўлди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин отаси Ким Чен Ир ҳақида узундан-узоқ нутқ сўзлаб, юзлаб одамларни совқотишга мажбур қилди. Ваҳоланки, Кимнинг ўзи ва ёнидагилари саҳна остига жойлаштирилган иситгичлардан баҳраманд эди, деб хабар беради Дайли Маил.
Ким Чен Ин Ким Чен Ир таваллудининг 80 йиллигига бағишланган 30 дақиқалик нутқ сўзлаган пайтда ҳаво ҳарорати 15 даража совуқ бўлган. Шу вақт мобайнида йиғилганлар қўлқопсиз, шарфсиз ва шляпасиз қимир этмай тик туришди.
Кейинчалик баъзи репортёрлар саҳнадаги қизил гилам остидан ўтган катта сим ўрамини пайқаб, улар коммунистик давлат элитасини иссиқлик билан таъминлаш учун ишлатиладиган иситкичларга олиб келган, деб тахмин қилишди.
Ким Чен Иннинг отасини шарафлаш маросими 2019 йил июль ойидан бери биринчи марта нишонланган Миллий ассамблеянинг ажралмас қисми бўлиб, COVID-19 пандемияси туфайли қолдирилган эди. Пхеньянда, шунингдек, кечки гала-концерт ва фейерверклар намойиши бўлди.
Маълум қилинишича, байрамга «ковид» чекловлари юмшатилиши белгиси сифатида КХДР пойтахтида бўлган хорижий дипломатлар ҳам таклиф қилинган.
Яқинда Шимолий Кореяда мамлакат раҳбарининг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Маълум қилинишича, фильм ижодкорлари Ким Чен Иннинг кескин вазн йўқотишидан кейин соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги тарқала бошлаган миш-мишларга алоҳида эътибор қаратган.
Лентада КХДРнинг озиб кетган раҳбари сафарларидан бирида зинадан қандай қийналиб тушгани акс этган. Кадрдан ортидаги овоз сиёсатчининг "ўз халқининг орзуларини рўёбга чиқариш устида ишлар экан, жуда хавотирдалигидан тоби йўқ"лигини тушунтирган.