Кимлар ва нималар давлат чегараси орқали навбатсиз ўтказилади?
Давлат чегараси орқали қуйидагилар навбатсиз ўтказилади:
- қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар ва улар кетаётган автотранспортлар;
- оғир беморлар, ҳомиладор ва ногиронлар, 7 ёшгача болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар ва улар кетаётган автотранспортлар;
- халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспортлар;
- тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, ОАВ учун хабарлар ва бошқа материаллар;
- табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспортлар;
- Президенти Администрацияси ёки Ҳукуматнинг тегишли ёзма топшириғига мувофиқ шахслар, транспортлар ва товарлар;
- Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
- Ўзбекистоннинг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.