АҚШ Ўзбекистон чегара қўшинларига махсус ускуналар тақдим этди
- 18.01.2023 20:58
- 68
- Ўзбекистон
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига 225 дона FLIR инфрақизил монокуляр тақдим этди. Бу ҳақда элчихона ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Чегара қўшинлари номидан ускуналарни полковник Бахтиёр Мансуров қабул қилиб олган. Ушбу кузатув ускуналари АҚШ давлат департаменти молиялаштирувчи Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида совға қилинган. Ускуналар қиймати 600 минг долларга тенг.
2001 йилда АҚШ ва Ўзбекистон илк бор мудофаа соҳаси ва қуроллар тарқалишининг олдини олиш тўғрисидаги битимни имзолагандан буён, мамлакатлар ядровий, биологик, кимёвий ва радиологик материаллар тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича тўла ҳуқуқли шерик бўлиб келмоқда.