АҚШ Мексика ва Канада билан чегаралари очди: мамлакат яна 30 дан ортиқ давлат саёҳатчилари учун "очилди"

Қўшма Штатлар бугун, 8 ноябрдан бошлаб 30 дан ортиқ давлат эмланган саёҳатчилари учун ўз чегараларини очди.

Чет эллик саёҳатчилар ЖССТ томонидан тан олинган тўлиқ эмланганлик тўғрисида ҳужжат тақдим этишлари керак.

Шунингдек, саёҳатчилар сафардан кейин уч кун ичида коронавирус тестининг салбий натижасини олиш ва алоқа маълумотларини тақдим этиши зарур. Изоляцияда карантин ўтиш шарт эмас.

АҚШнинг Канада ва Мексика билан қуруқликдаги чегаралари ҳам очилади.

Мамлакатга кириш 2020 йил бошида тақиқланган бўлиб, 20 ой давом этди.

Аввалроқ Исроил ва Таиланд сайёҳлар учун ўз чегараларини очаётгани маълум қилинганди.