Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўкатлар инсон танасига қанчалик фойдали эканини биласизми?

Кўкатлар овқат ҳазм қилишни яхшилайди, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Баҳор фасли кириб келмоқда. Демак, укроп, кашнич, кўк пиёз, сельдерей, райҳон ва бошқа хушбўй кўкатлар кўпаяди. Булар танамизни дармондорилар билан тўйинтиради, иммунитетимизни мустаҳкамлайди. Муҳими, кўкатлар таомларга ўзига хос таъм беради. Келинг, турли кўкатларнинг фойдали хусусиятлари тўғрисида батафсил сўз юритайлик.

польза зелени

Петрушка (Майданоз) - витаминлар кони
Бизга жуда таниш бўлган петрушка таркибида С витамини лимонга қараганда 4 баравар кўп. Шунингдек, унда бета каротин, А, Е ва В гуруҳли витаминлар мавжуд. Минераллардан эса петрушка селен, фтор, темир, руҳ, калий, фосфор, магний ва кальцийга бой кўкат.
Майданоз истеъмоли кўзларингизни равшан қилади, терингизни ёшартиради. Бироқ ҳомиладор аёлларга уни тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Укроп - фойда кўлами кенг кўкат

польза зелени петрушки

Укропда петрушкада бўлган бир хил витаминлар ва минераллар мавжуд, шунингдек, таркибида қон ва ингичка томирлар учун зарур бўлган Р витамини ҳам бор. Бу витамин уларнинг деворларини мустаҳкамлайди ва ўтказувчиликни пасайтиради.
Укроп истеъмоли танадаги турли хил муаммоларни даволайди. Унинг таркибида фойдали витаминлар, селен, магний, калий, фосфор ва бошқа фойдали моддалар мавжуд.

Кашнич - ҳаётбахш кўкат

польза зелени для человека

Ушбу хушбўй ўсимлик таркибида турли хил витаминлар, аминокислоталар ва минераллар мавжуд. Кундалик миқдордаги кашнич истеъмоли инсон иммунитет тизимини кучайтиради. Бундан ташқари, кашнич хотирани яхшилашда ёрдам беради.

Сельдерей - озиш кўкати

польза зелени кинзы

Аниқланишича, сельдерей озишни орзу қилаётганлар учун ажойиб ёрдамчидир. Сельдерей ва унинг шарбати таркибида магний борлиги депрессияни енгишга ёрдам беради. Айтганча, депрессив ҳолатлар кўпинча ушбу элементнинг етишмаслиги билан изоҳланади. Ҳомиладор аёллар сельдерейдан эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари керак.

Исмалоқ – куч берадиган кўкат
Ҳар доим исмалоқ истеъмол қилиб, кучли бўлган денгизчи Папай ҳақидаги мультфильмни эслайсизми? Албатта, сиз бу ўсимликдан бундай таъсирни кутмаслигингиз аниқ, бироқ исмалоқ танага кенг кўламли таъсир кўрсатади. У иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Унинг салатлар, сомса ва шўрвага қўшилган истеъмоли кўплаб касалликлар олдини олишга кўмакдош бўлади.

польза зелени пшеницы

Кўк пиёз иммунитетни оширади
Кўк пиёз асосан 90 фоизгача сувдан иборат. Қолган 10 фоизи турли хил толали минераллар (никель, калий, темир, магний, кальций, магний, фосфор), А, С, К витаминлари, фолий кислотаси ва ўртача миқдордаги В витаминларга бой.
Кўк пиёз таркибида жуда оз миқдордаги калория борлиги туфайли у парҳезли таомлар турига киради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.