Коллеж ўқувчилари автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналарга саёҳат қилди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ички туризмни ривожлантириш мақсадида Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун экскурсия ташкил этди.
Саёҳат чоғида ўқувчилар “JV MAN Auto-Uzbekistan”, “Uz Auto Trailer”, “O‘zautotrailer-Kamaz” МЧЖга қарашли корхоналарда бўлди. Улар ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб, корхона ишчилари билан суҳбатлашди.
Саёҳат давомида коллеж ўқувчилари Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлиб, буюк аждодлари фаолияти тарихи ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлди.
Б.МУСТАНОВ.