Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди
Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди
Кўп сонли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2021 йил 25 сентябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.
Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга https://kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилмоқда.
Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади:
1️⃣ Электрон ариза тўлдирилади;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади;
3️⃣ Паспорт маълумотлар киритилади.
Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.
Маълумот ўрнида, Президентнинг ПҚ-5241-сон қарори билан 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум фаолияти йўлга қўйилди.