Коммунал соҳада 150 ҳолатда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган
Монополияга қарши курашиш қўмитаси табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқилган катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган коммунал хизмат кўрсатиш, энергия таъминоти соҳасида оммавий шартномалар ўрганишни бошлади.
Бугунги кунга қадар қўмита томонидан табиий монополия субъектларининг 250 дан ортиқ шартномалари ўрганилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, 150 ҳолат (шундан 45 фоиз газ таъминоти, 15 фоиз электр энергия таъминоти, 15 фоиз иссиқлик энергияси таъминоти, 15 фоиз сув таъминоти ва 10 фоиз бошқа соҳаларга тегишли) истеъмолчиларнинг манфаатларига ва монополияга қарши қонунчилик талабларига зид эканлиги аниқланди. Қўмита томонидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаол истеъмолчиларни муаммоларни аниқлашда бевосита иштирок этишга таклиф қилади. Таклифлар билан (71) 207 47 00 рақамига мурожаат қилишингиз ёки info@antimon.gov.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.