Коррупция тараққиёт кушандаси

Самарқанд халқаро аэропортида  шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, Самарқанд давлат университети ўқитувчилари томонидан коррупциянинг жамиятга салбий таъсири ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланишича, корхона ва ташкилотларда ишчи ходимлар учун қулай шароит яратиб берилса-да, баъзи ҳолларда ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари оқибатида коррупция ҳолатлари учрамоқда. Афсуски, бу ҳолат айниқса, раҳбарларда кузатилмоқда. Бунинг учун жамоатчилик назорати янада кучайиши керак. Шунингдек, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий ҳужжатлар амалиётга татбиқ этилаётгани айтилди. 



- Тадбирда мутахассислар коррупция тараққиёт илдизига болта ураётгани ҳақида аниқ мисоллар орқали тушунча берди, - дейди Самарқанд халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи Муроджон Жамолов. – Давра суҳбатида қатнашган ходимларимизнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилди. Албатта, бундай учрашувлар уларнинг хизмат вазифасида тўғри йўлдан адашмаслигига ёрдам беради.


Ҳусан ЭЛТОЕВ.