Коррупцияга қарши курашда янги тартиблар жорий этилади

“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент сифатида қуйидаги янгиликлар амалга оширилади:
- Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши бўлимлари раҳбарлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларидан тайинланади;
- 2026 йил 1 январгача барча давлат хизматлари туман/шаҳар даражасида аҳоли томонидан баҳоланади. Қониқарсиз деб баҳоланган раҳбарларга шахсий жавобгарлик юкланади.
- 2025 йил 1 июлгача “E-anticor.uz” сайтида электрон реестр, ҳисобот ва аноним сўров модуллари ишга туширилади.