Кун тарихи – 15 апрель

Халқаро маданият куни.

Грузия – Муҳаббат куни.

Қозоғистон – Севишганлар куни.

Ҳиндистон (ғарбий Бенгалия) – Янги йил.

1877 йил – Италиялик ихтирочи Энрико Форланини ҳавога ясама вертолёт билан кўтарилган.

1891 йил – Америкалик ихтирочи Томас Эдисон ҳаракатланувчи машиналар тасвирини  жамоатчиликка эълон қилди.

1912 йил – Атлантика океанида биринчи рейсидаёқ айсбергга тўқнашган “Титаник” йўловчи ташиш пороходи чўкди. 1496 одам ҳалок бўлди.

1924 йил – АҚШда автомобил йўлларининг биринчи харитаси пайдо бўлди.

1928 йил – Тожикистонда араб алифбосидан лотин графикасига ўтилди.