Кунни, ишга боришни яқинингиздаги болалар боғчасига кириб ўтишдан бошланг

Ҳозир вилоятимизда 674 та болалар боғчаси бор. Кичкинтойларни боғчага қамраб олиш 52,6 фоизни ташкил этяпти. Бундан уч йил олдин бу кўрсаткич 20 фоизга ҳам бормасди. Йил охиригача янги қурилган, таъмирланган ва уйларда ташкил этилган боғчалар ҳам ишга тушса, қамров даражаси 63,6 фоизга етади.
Давлат шерикчилиги асосида фаолият юритаётган боғчалар ўзини оқлаяпти. Пандемия шароитида ҳам 27 та уй-боғчаси учун битим имзоланди. Умуман, йил давомида 2400 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.
Болалар боғчаси – халқнинг маърифий маскани. Фарзандларимиз шу ерда шахс сифатида шаклланади. Улар шу ерда ўзаро муносабатни, фикр айтишни, одоб-ахлоқни ўрганади.
Мен маҳалла фаоллари, ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларидан эрталабки ишни, ишга боришни ўз яқинидаги болалар боғчасига кириб ўтишдан бошлашини истардим. Текширувчи эмас, маслаҳатчи сифатида. Токи, фарзандлар тақдири ва тарбиясидан барчамиз хабардор бўлайлик.
Шуҳрат Раҳмонов,
Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.