«Лазги» - инсоният номоддий мероси рўйхатидан жой олди

«Хоразм лазги рақси» инсоният номоддий меросининг репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг ажралмас қисми сифатида киритилибди.

Бу ҳақдаги қарор Колумбиянинг Богота шаҳрида 12 декабрь куни ЮНЕСКОнинг номоддий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси мажлисида қабул қилинган.

Эндиликда ушбу рўйхатга бахшичилик санъати ва этник спорт турлари ҳам киритилади. Бугунги кунга қадар ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий мероси рўйхатига «Бойсун маданий муҳити», «Наврўз байрами», «Шашмақом», «Катта ашула», «Аския ижрочилиги», «Палов ва ош билан боғлиқ анъана ва қадриятлар» кабилар киритилган эди.