Маданият ходимлари Иштихондаги эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги маданият бошқармаси тизимидаги ташкилот ва муассасалар жамоалари мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда давом этаётган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этиб келишмоқда.
Вилоят маданият ходимлари ташаббуси билан Иштихон туманидаги Гулобод, Одил, Минишкор ва Қиёт маҳаллаларида истиқомат қилувчи 6 та кам таъминланган оилаларга энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.