Маҳалла раислигига кимлар сайланиши мумкин?
- 10.04.2022 11:16
- 931
- Жамият
Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод, аввало, Ўзбекистон фуқароси бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши керак.
Шунингдек, бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши ҳамда ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик, бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши лозим.
Қуйидагилар номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас:
- суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
- оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
- суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар;
- ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
- диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.