Қўшработ туманидаги Ўртасой маҳалласи раиси "Spark" ютиб олди
- 07.11.2022 12:02
- 367
- Самарқанд
Хабарингиз бор, кейинги пайтда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан турли танловлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Федерацияси томонидан “Аёллар дафтари” тизими бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишларда барчага ўрнак бўлаётган, аёлларнинг муаммо ва мурожаатлари ҳал этилишига салмоқли ҳисса қўшаётган масъул ходимларни муносиб рағбатлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга ошириляпти.
Танловнинг Республика босқичида ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўртасида “хонадонбай” ишлашда “Энг яхши маҳалла раиси” номинацияси бўйича Қўшработ тумани “Ўртасой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турсунмурод Нурматовга учинчи ўринни эгаллагани учун “Spark” автомобилини қўлга киритди.
Т.Нурматов автомобилни касаба уюшмаси томонидан ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбирда, яъни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни арафасида топширилади.