Маҳаллада хотин-қизларнинг оилавий қадриятларга муносабати юқорими?

Иштихон туманида Қўшработ, Иштихон, Оқдарё ва Пайариқ туманларининг маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Бугун оилалар билан ишлашда мутасаддилар бир нечта йўналишда чуқур билим ва дунёқарашга эга бўлиши талаб этилмоқда. Хўш, улар оилалар билан ишлашда қайси масалаларга кўпроқ эътибор қаратиши лозим?

Ўқув семинарда "Оила институтини мустаҳкамлашда миллий қадриятларни ўзига хос хусусиятлари, ёшларга оилавий қадриятларни сингдириш методлари", "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш юритиш тартиб-тамоийиллари", "Гендер тенгликнинг таъминлашнинг ўзига хос тамойиллари" каби мавзуларда республикамизнинг етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди. Шунингдек, семинар давомида оилавий ажримларни пайдо бўлишнинг илмий аспектлари, нотинч оилалар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ва методикалари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш масалалар муҳокамаси ўтказилди. 

 

Вилояти ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Раҳмонова маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг маҳалладаги ўрни, туманлардаги жиноятчиликларнинг турлари, эрта туғруқни олдини олиш, ёшларга жиддий эътибор, ажримлар, яраштириш масалалари, қайноналар билан ишлаш, миграциядагилар билан ишлашга эътиборини қаратиб, фаолларга топшириқлар берди.