Маҳалладошлар жанжали ўлим билан якунланди
2019 йил 30 июль куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи 29 ёшли А.Н. маст ҳолда “Боғбонлар юрти” маҳалласида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши 31 ёшли Ф.Ш.нинг юзига қўли билан урган вақтида Ф.Ш. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.
Натижада Ф.Ш. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 1 август куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.